Исроил самолётлари фаластинликлар позициясига ҳужум қилди. Бу Ғазо секторидан отилган ракетага жавобан рўй берди, деб хабар бермоқда Исроил армияси матбуот хизмати.
«Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари, Ғазо секторидан учирилган ракетага жавобан ҲАМАС ташкилотига қарашли бўлган ҳарбий инфратузилманинг иккита объектига ҳужум қилди», - дейилади хабарда.
Жабрланганлар ҳақида маълумот очиқланмаган.