19:01 / 27.06.2017
5619

Туркия исломни таҳқирловчи видеоўйинлар сотувини тақиқламоқчи

Туркия ҳукумати мамлакат ҳудудида Call of Duty, Guitar Hero ва Pac-Man каби ўйинлар сотувини тақиқламоқчи. Бунга уларнинг исломга ёвларча муносабатни шакллантириши сабаб қилиб кўрсатилган. Newsweek шу ҳақидаги хабари билан бўлишди

Туркия ёшлар ва спорт вазирлиги ходимларининг фикрича, бу ўйинлар қасддан исломофобия кўламини кенгайтириш ва ислом рамзларини булғашга йўналтирилган. Call of Duty'нинг баъзи сюжетларида ўйинчилар мусулмон террорчиларни ўлдириши керак бўлади. Guitar Hero III: Legends of Rock'да эса қаҳрамонлар араб тилида "Аллоҳ" сўзи ёзилган саҳнада сакрашади. Pac-Man персонажи эса таом ўрнига кичик нуқталарни истеъмол қилади ва арвоҳлар - "ниқобланган мусулмон аёллар" томонидан таъқиб қилинади. 

"Кўп ўйинларнинг мақсади - ислом тўғрисида одамларда нотўғри тасаввур ҳосил қилиш. Рақамли ўйинлар исломофобия кўламини кенгайтириш қуроли сифатида қўлланмоқда. Ўйинчилар кўпинча аскар ролида намоён бўлиб, ишлаб чиқарувчилар томонидан террорчи сифатида акс эттирилган мусулмонларни ўлдириб, очколарга эга бўлишади. Ўйинларнинг бош мақсади - одамларда исломга ёвларча муносабатни шакллантириш", - дейди Таълим, маданият ва тадқиқотлар комиссияси раҳбари Хусайф Йилмаз.

Top