11:53 / 28.06.2017
10665

Бухорода яна бир қўшмачи аёл аниқланди

Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси, 76/1-уйда яшовчи, 1964 йилда туғилган, Б.Рўзиева ўзи яшаб келаётган уйда, Шофиркон тумани, Юқори Искогаре МФЙда яшовчи, 1978 йилда туғилган  З.Наргиза ва Бухоро шаҳар Ширбудин кўчаси 5-уйда яшовчи А.Рустамларнинг жинсий алоқада бўлишлари учун 10.000 сўм пул эвазига шароит яратиб бериб, қўшмачилик жиноятини содир қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Рўзиевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2,4-қисмлари билан қўшимча айб эълон қилинган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top