22:34 / 28.06.2017
9151

Электр ва газ тармоқларининг 60 фоиздан ортиғи таъмирталаб аҳволда

Бугунги кунда республикамиздаги жами электр ва газ тармоқларининг 60 фоизидан ортиғи таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Бекзод Мавлонов Халқаро Пресс-клубнинг 28 июнда бўлиб ўтган сессиясида шу мавзуга тўхталди. Йиғилишда иштирок этган "Кун.уз" мухбири шу ҳақида хабар берди. 

"Электр ва газ тармоқларининг 60 фоизидан ортиғи таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бу шу соҳа мутахассислари - "Ўзбекэнерго", "Ўзтрансгаз", "Ўзбекнефтегаз", ҳокимликлар ва барча манфаатдор идораларни жуда ташвишли ҳолатга солиши керак, чунки Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат иқтисодиётини кўтариш, тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва  халқимиз фаровонлигини таъминлаш бўйича катта-катта дастурлар ишлаб чиқилиб, тегишли вазифалар белгиланган. Уларни амалга ошириш, биринчи навбатда, иқтисодиёт тармоқларини, қолаверса аҳолини узлуксиз электр энергияси ва газ билан таъминлашга бевосита боғлиқ. Шу мақсадда қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.

Бунга параллель равишда тармоқларни янгилаш устида иш олиб борилмоқда. Бу жараёнга нафақат маҳаллий мутахассислар, балки хорижий мутахассислар ҳам жалб қилинмоқда. Чет эл мутахассислари Мажбурий ижро бюросини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни дунё миқёсидаги тўловларни амалга ошириш тизими бўйича энг оптимал вариант сифатида эътироф этишди. 

Top