10:32 / 28.06.2017
17665

Евро-2017. Финалда Испания Германияга қарши ўйнайди

Польша мезбонлигида ўтказилаётган ёшлар ўртасида 2017 йилги Европа чемпионати финалига чиққан терма жамоалар номлари маълум бўлди. 

Дастлабки ярим финалда Германия U21 Англия U21 терма жамоаси билан ўйнади ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди, инглизлардан Демарай Грей ва Тэмми Абраҳам гол урди, немисларнинг голларига Дейви Зельке ва Феликс Платте муаллиф бўлди.

Қўшимча бўлимларда гол бўлмади ва пенальтилар серияси бошланди. Унда Германия ёшлари устун келди - 4:3, инглизлар етакчиси Натан Редмонд ҳал қилувчи зарбани беришда адашди.

Испания ёшлари Краковда ўтган ярим финал учрашувида Италия ёшлари устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг 53-дақиқасида Сауль Жанлуижи Доннарумма дарвозасини илк марта ишғол қилиб, испанларни олдинга бошлади. Бироз вақт ўтиб итальянлар 10 киши бўлиб қолишди — иккинчи сариқ карточкани олган Роберто Гальярдини майдонни тарк этди. Лекин «скуадра адзурра» тез орада ҳисобни тенглаштирди — 62-дақиқада Федерико Бернардески аниқ ҳаракат қилди. Ўйиндаги дуранг натижа кўп вақт сақланиб турмади — 3 дақиқа ўтиб Сауль яна гол урди. У 74-дақиқада «Қизил фурия»нинг учинчи голини ҳам уриб, жамоани финалга олиб чиқди.

Энди Испания ёшлари 30 июнь куни ярим финалда Англияни мағлуб этган Германияга қарши майдонга чиқади.

Евро-2017 (U-21)
1/2 финал

Англия U-21 – Германия U-21 2:2 (1:1, 1:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 3:4
Голлар: 0:1 – 35 Зельке, 1:1 – 41 Грэй, 2:1 – 50 Абрахам, 2:2 – 70 Платте.
Англия U-21 – Пикфорд, Чемберс, Чилуэлл, Холгейт (Иорфа, 105), Моусон, Хьюз (Свифт, 86), Чалоба (Мерфи, 66), Грэй (Редмонд, 73), Уорд-Проуз, Бейкер, Абрахам.
Германия U-21 – Поллерсбек, Юнг (Керер, 80), Кемпф, Толян, Майер, Хаберер (Кор, 102), Арнольд, Филипп, Гнабри (Амири, 87), Герхардт, Зельке (Платте, 63).
Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.
Огоҳлантиришлар: Хьюз (11), Зельке (19), Чилуэлл (59), Гнабри (81), Холгейт (83), Кемпф (107), Арнольд (112).

Испания U-21 – Италия U-21 3:1 (0:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 53 Сауль, 1:1 – 62 Бернардески, 2:1 – 65 Сауль, 3:1 – 74 Сауль.
Испания U-21 – Аррисабалага, Хорхе Мере, Кастро, Бельерин, Вальехо, Сауль, Маркос Льоренте, Асенсио, Себальос (Ойарсабаль, 89), Деулофеу (Денис Суарес, 83), Сандро Рамирес (Иньяки Уильямс, 78).
Италия U-21 – Доннарумма, Кальдара, Баррека, Калабрия, Ругани, Пеллегрини, Гальярдини, Бернардески, Бенасси (Гарритано, 87), Кьеза (Локателли, 62), Петанья (Черри, 72).
Огоҳлантиришлар: Бенасси (45), Гальярдини (50), Калабрия (56), Черри (77).
Четлатиш: Гальярдини (58).

 

Top