23:04 / 28.06.2017
5414

Гриппга қарши пластирлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда

Америкалик олимлар гриппга қарши ҳар йилги эмлашларни ўрнини боса олувчи пластирлар устида иш олиб боришмоқда. Даволашнинг бундай тури замонавий инъекциялар каби самарали натижа кўрсатади.

Атлантанинг Эмори университети олимлари бир куни ҳар йилги гриппга қарши эмлашларни ўрнини босадиган пластирларни синовдан ўтказишмоқда. Келажакда бу каби пластирларни почта орқали ҳам юбориш мумкин бўлади, шунда одамлар шифокор қабулида навбат кутмай почта қутисидан пластирни олиб таналарига ёпиштириб вакцинациядан ўтишлари мумкин. Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу пластир одатий укол билан қилинадиган гриппга қарши эмлашлар каби жуда самарали. Бундан ташқари, пластирни 1 йил давомида хусусиятларини йўқотилмаган ҳолда сақласа бўлади. Бунинг учун музлаткични ҳам кераги йўқ, бу эса пластирни қўллаш учун почта орқали юбориш мумкинлигини англатади.

Лекин унинг қиймати шундаки, бемор уни ўзи мустақил равишда билагига 20 дақиқага ёпиштириб, сўнгра олиб ташлай олади. Пластир 100 та кичкина игнадан иборат бўлиб, игналар ҳеч қандай оғриқларсиз  терининг устки қисмидан ўтиб, терида эриб кетади. Бу эса пластирни иккинчи маротаба ишлатиш ва қондан касалликларни юқтириб олиш хавфининг олдини олади. Экспертларнинг айтишича, бу восита гриппга қарши эмлашларни ўтказиш ишида вазиятни анча яхшилаши мумкин.  

Гриппга қарши эмлашлар кўпроқ 65 ёшдан катталарга тавсия этилади. Эмлаш шунингдек хатар гуруҳига кирувчи ёшлар, жумладан ҳомиладорлар, 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга ва астма ёки нафас олиш тизимида бошқа касалликларга эга бўлганларга ҳам зарурдир.

Top