11:06 / 28.06.2017
18520

Қирғизистон чегарасида теракт уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото: © РИА Новости

Қирғизистон хавфсизлик кучлари мамлакат ҳудудида яшаётган халқаро террорчилик ташкилотларга аъзо гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланган.

«Қўлга олинган террорчилар халқаро терорчилик ташкилотларига аъзо бўлган ва улар мамлакатнинг чегара ҳудудларида теракт уюштиришни мақсад қилишган. Бундан мақсад ҳудуддаги барқарорликни издан чиқариш бўлган»,- деб иқтибос келтиради Риа Новости.

Баёнотда Қирғизистоннинг айнан қайси мамлакат билан чегараси ҳақида гап боргани ҳақида айтилмаган.

Top