07:58 / 29.06.2017
3651

Янги Зеландия яқинида 6 магнитудали зилзила юз берди

Тинч океанида, Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридан шимоли-шарқий томон 1023 км узоқликда 6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда 29 июнь куни Россия Ягона геофизика хизматининг Олтой-Саян филиали маълум қилди.  

Маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 28 июнь соат 23:30да қайд қилинган зилзиланинг маркази Кермадек ороллари таркибига кирувчи Маколи оролидан шарққа томон 101 км узоқликда бўлган. 

Зилзила марказидаги силкинишлар жадаллиги бўйича "вайронкор" сифатида баҳоланган.

Top