00:30 / 29.06.2017
9670

ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда

АҚШ Суриядаги Шайрат авиабазасига эҳтимолий ҳужум уюштириш учун ҳужумкор позицияларга кема ва самолётларни жойлаштирди. 

АҚШ қўшинлари Шайрат авиабазаси ортидан кунбўйи кузатув олиб боришмоқда. Вашингтоннинг фикрича, гўёки айнан шу авиабазадан кимёвий ҳужум уюштирилиши мумкин. АҚШ ҳукумати бу содир бўлса, жавоб беришини айтган. Бироқ ҳозирча зарба бериш режалаштирилмаяпти.

CNN телеканалининг маълум қилишича, аэродромда ҳозирча ҳеч қандай "шубҳали фаоллик" пайқалмаган. Оқ уйни Сурия номига таҳдидлар билдиришга гўёки Шайратда кимёвий моддалар солинган идишлар ва самолётлар пайқалгани ҳақидаги маълумотлар ундаган.   

Аввалроқ Оқ уй Сурия армияси "кимёвий ҳужумга тайёргарлик кўраётганини" айтганди. Бироқ бунга исботлар келтирилмаган.

Дамашқ кимёвий ҳужум қўлламоқчи эмаслиги билан жавоб берган. Россия ташқи ишлар вазирлиги Оқ уйнинг баёнотини "сафсата" деб атаган ва буни террорчиларга иғволар содир этишга "таклифдек" қабул қилган.

Top