07:41 / 29.06.2017
7089

Саудия Арабистони ва БАА Қатардан банк депозитлари қайтарилишини талаб қилмоқдалар

Фото: Reuters

Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн Қатардан унинг молиявий муассасаларида сақлануви банк депозитларини қайтаришни талаб қилдилар. Бу ҳақда 28 июнда Форс кўрфази давлатларидаги банк соҳасидаги юқори лавозимли манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Al-Youm Al-Sabia нашри маълум қилди.

Мавжуд маълумотга кўра, уч нафар араб қироллиги Доҳага "Қатар банкларида сақланувчи қисқа муддатли омонатларни қайтариш талаби" билан мурожаат қилган. Таъкидланишича, гап 16 млрд доллар ҳақида кетмоқда. 

Шу билан бирга Доҳадан Қатар бозорида АҚШ валютасининг сезиларли тақчиллиги кузатилаётгани ҳақида хабарлар берилмоқда. Амирликнинг йирик банклари бир неча кун аввал жисмоний ва юридик шахсларни уларда мавжуд долларни банкларга сотишни рағбатлантиришга қаратилган усулларни қўллай бошлашган. 

Top