10:18 / 29.06.2017
5232

Жанубий Корея шимолий кореялик 8 денгизчини ватанига қайтарди

Фото: AP

Жанубий Корея ўтган ҳафтада ўз сув ҳудудида қутқариб олинган Шимолий Кореянинг 8 нафар фуқаросини Шимолий Кореяга топширди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги. 

Жанубий Корея соҳилбўйи қўриқлаш хизмати денгизчиларни 23 июнда Уллиндо оролидаги ҳавзада аниқлаган. Денгизчилар шикастланган двигателли кема бортида бўлганлар.

Таъкидланишича, шимолий кореяликларнинг барчаси ватанига қайтиш истагини билдирган. 

"Кема ва унинг экипажининг 8 аъзоси Япон денгизидаги топшириш пункти орқали Шимолий Корея томон жўнатилдилар", деб маълум қилган Жанубий Корея вакили.

Top