18:29 / 29.06.2017
34564

Жиззахда янги жоме масжиди очилди (фото)

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Рамазон ҳайити куни Жиззах шаҳрида “Хўжа Нуриддинҳожи” жоме масжидининг янги биноси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Замонавий кўринишда қад ростлаган ва барча қулайликларга эга бўлган маърифат маскани жиззахликларга муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Янги масжиднинг очилиш тантанасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов иштирок этиб, шаҳар аҳлини Рамазон байрами билан табриклади.

Мовий гумбазли “Хўжа Нуриддинҳожи” масжиди хурсандчилик кайфиятига бурканган намозхонларга тўлди.

Рамазон ҳайити шукуҳидан руҳланган фуқаролар Ватан тинчлиги, халқ фаровонлиги ҳамда Ўзбекистон Президентининг мамлакат шарафини янада юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига баракалар тилаб, дуойи хайрлар қилдилар.

Top