20:33 / 30.06.2017
7707

Видео: Ҳиндистонда тошқинлар вақтида уч сайёҳ қутқариб қолинди

Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатидаги қишлоқ аҳолиси кучли ёмғир туфайли содир бўлган тошқинлар сабабли дарёда қолиб кетган уч сайёҳни қутқариб қолди. Юз берган ҳодисанинг видеоси 30 июнда Mirror нашри томондан намойиш қилинди.

India Today нашрининг маълум қилишича, воқеа 3 кун аввал юз берган. 20 ёшлар атрофидаги йигитлар сайёҳлар орасида оммалашган Бхагсунаг шаршарасини томоша қилгани жўнашган.

Йигитлар саёзликдан шаршара яхши кўриниб турадиган дарёдаги катта тошга етиб боришган. Бироқ дарё сатҳининг бирдан кўтарилиши уларни соҳилдан кесиб қўйган.

Сайёҳларга маҳаллий аҳоли ёрдамга ошиққан. Улар шимлар, кўйлаклар ва саллалардан арқон ясаб, улар орқали йигитларни соҳилга чиқариб олишган. Йигитларни қутқариш операцияси тахминан бир соатча давом этган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, аҳоли сайёҳларни чиқариб олишига шубҳа қилган, чунки сув оқими жуда кучли бўлган.

Top