16:00 / 30.06.2017
17531

Путин ва Трамп учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Ҳамбургда 7—8 июль куни бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида учрашади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот беришича, Владимир Путин ва Доналд Трамп учрашуви қандай шаклда ўтиши ҳозирча ноаниқ, бунга дипломатик каналлар бўйича тайёргарлик кўрилмоқда.

«Куни кеча дипломатик каналлар бўйича бу учрашувни ўтказиш вақти ва шакли бўйича келишувни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди», — дея маълумот берган Песков журналистларга.

У учрашув вақти ва шакли ҳали келишилмагани, бу жиҳатлар дипломатик каналлар орқали ҳал этилишини қўшимча қилган.

Бундан олдинроқ, Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер 7-8 июл кунлари Ҳамбург шаҳрида ўтказиладиган G20 саммитида Трамп кўплаб дунё етакчилари, жумладан, Путин билан ҳам, учрашувлар ўтказиши ҳақида айтганди.

Top