21:36 / 30.06.2017
19342

Шавкат Мирзиёев Ёшлар Иттифоқига Халқаро Пресс-клубни ибрат қилиб кўрсатди

30 июнь куни Ёшлар Иттифоқининг таъсис мажлисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шерзодхон Қудратхўжаев раислиги остидаги Халқаро Пресс-клуб фаолиятини алоҳида эътироф этди.

"Яқинда иш бошлаган Халқаро Пресс-клуб менга жуда ёқади. Халқаро Пресс-клуб орқали халқ вазирларни танияпти. Шу бугун ташкил қилинган Ёшлар иттифоқига ана шундай Пресс-клуб бўлишини тавсия қилган бўлардим", - деди давлат раҳбари. 

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Бундан аввал, Ўзбекистон Президенти Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига бағишланган табригида ҳам Халқаро Пресс-клубни муваффақиятли фаолият юритаётган ташкилотлар қаторига қўшган эди: 

"Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий матбуот маркази, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди каби ташкилотлар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Кейинги пайтда уларнинг қаторига Халқаро Пресс-клуб ҳам қўшилди".

Маълум бўлишича, тез орада Халқаро Пресс-клуб "пресс-қаҳва", "пресс-нонушта", "пресс-ланч" каби пресс-ивентларини ўтказишни йўлга қўяди. 

Top