21:08 / 30.06.2017
8771

Трамп Эрдўған билан гаплашди

АҚШ президенти Доналд Трамп Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилган.

«Президент Доналд Трамп Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали кўп масалаларни муҳокама қилди, жумладан  Форс кўрфазида юзага келган зиддият мавзусини», — дея баёнотдан парча келтирилган ABC хабарида.

Шунингдек, Трамп АҚШ учун иттифоқчиларнинг «терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлиги» муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этиб ўтган.

29 июнь куни Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад ибн Абдул Раҳмон Ол Соний Вашингтондаги чиқиши вақтида ўз мамлакати араб давлатлари билан музокараларга тайёр эканини маълум қилганди.

Мавзу
Форс кўрфази инқирози
Форс кўрфазида жиддий сиёсий инқироз юзага келди. Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив бошқа бир араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Бунга Қатар Эронни ва терроризмни қўллагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Барчаси
Top