16:15 / 01.07.2017
7924

Тошкентда яна бир фуқаро марихуана билан ушланди

2017 йилнинг 29 июнь куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Яккасарой тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида фуқаро Югай Владимир Петрович оғирлиги 87,16 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Top