12:35 / 02.07.2017
12569

Дамашқ марказидаги портлаш тафсилотлари маълум бўлди

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри марказидаги Таҳрир майдонида худкуш террорчи томонидан содир этилган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 12 киши жароҳатланган. Бу ҳақда давлат телевидениеси орқали маълум қилинди.

Террорчи портловчи қурилмалар ўрнатилган автомобилни портлатиб юборган. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот бу теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.

Ҳудудда ҳукумат кучлари иш олиб бормоқда.

Top