11:46 / 02.07.2017
20262

Мэнни Пакьяо чемпионлик жангида австралиялик рақибга ютқазди

Филиппинлик Мэнни Пакьяо 66,68 кг. гача бўлган вазн тоифасидаги жаҳон чемпионатида австралиялик боксчи Жефф Ҳорнга очколар бўйича ютқазди. Жанг Австралиянинг Брисбен шаҳридаги 55 минг киши сиғадиган «Санкорп стэдиум» аренасида ўтказилди. Шу тариқа у WBO версияси чемпионлигини ҳимоя қила олмади.

Маълумот учун, Мэнни Пакьяо профессионал боксда 68та жанг ўтказиб, 59та ғалаба (38 таси нокаут билан), 7та мағлубият ва 2та дуранг қайд этган. Ҳорннинг ҳисобида 19 жанг бўлиб, 17тасида (11таси нокаут билан) зафар қучган, битта жангда мағлуб бўлган ва битта жангда ғолиб номи аниқланмаган.

Top