23:51 / 03.07.2017
50506

Президент билан мулоқотдан кейин фермер Сарвиноз Шокировага тракторлар совға қилинди

30 июнь куни Ёшлар иттифоқи қурултойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сирдарёлик фермер Сарвиноз Шокировага тасаннолар айтиб, унинг муаммосини ҳал қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникасини тақдим этди.  

Ижтимоий тармоқларда Шокированинг Президенти совғаси билан акс этган суратлари тарқалмоқда. Суратлар остида фойдаланувчилар Сарвиноз Шокировани қутлаб, унга омадлар тилаб қолишган. 

"Ўйлайманки, Сирдарё келгуси режани иккинчи ўринда эмас, биринчи ўринда бажаради", "Ҳали бу бошланиши, баракалла, Сарвиноз! Бу ишончга ишонч билан жавоб қайтариш вақти келди", - дея изоҳлар қолдиришган Facebook тармоғи фойдаланувчилари. 

Top