17:45 / 03.07.2017
33976

Том Круз 55 ёшда (фотожамланма)

Том Круз ҳақида гап кетганда одатда бундайларни таништиришга ҳожат йўқ дейилади. Унинг дебюти "Чексиз муҳаббат" фильмига тўғри келади. Круз "Ёмғир одами" фильмидан кейин кенг оммага танилди ва ўз иштироки билан  ҳар қандай лойиҳага томошабинлар эътибори ҳамда кино тарихида алоҳида жой билан таъминлайдиган актёрга айланди. "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг барча қисмларидаги трюкларни актёрнинг шахсан ўзи ижро этган. Агар Том Круз фильмлардаги ҳар бир қаҳрамони устида қалб қўрини бериб ишламаганида эди, у Ҳолливуднинг шунчаки ёқимтой чеҳраларидан бирилигича қоларди. Бугун, 3 июль куни Том Круз 55 ёшга тўлди. 

Том Круз "Мўмиё" фильми премьерасида, 2017 йил

 

Дастин Хоффман ва Том Круз. "Ёмғир одами" фильмидан кадр, 1988 йил

 

"Одамхўр билан интервью" фильми кадри, 1994 йил

 

Том Круз Пол Андерсоннинг "Магнолия" фильмида, 1999 йил

 

"Уддалаб бўлмас топшириқ: товламачилар қабиласи" фильмидан кадр, 2015 йил

 

Том Круз Ҳиндистонда, 2011 йил

 

Николь Кидман ва Том Круз 1990 йил турмуш қуришган ва 2001 йилга қадар бирга яшашган. Жуфтлик икки бола (қиз ва ўғил)ни асраб олган

 

Том Крузнинг актриса Кэти Холмс билан кечган турмуши 2006 йилдан 2012 йилга қадар давом этди. Бу турмушидан актёрнинг Сури исимли қиз фарзанди бор

 

Том Круз қизи Сури билан, 2012 йил

Top