23:07 / 03.07.2017
5852

Туркия ўз авиаташувчи кемасини яратиш устида ишламоқда

Фото: aa.com.tr

Туркия ўз ташкил этилганининг 100 йиллигини нишонлайдиган 2023 йилда унинг мудофаа маҳсулотлари импортига боғлиқлиги барҳам топиши керак, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. 

Эрдўған Истанбулдаги верфларда MİLGEM (Миллий кема) лойиҳаси доирасида яратилган 4- ва 5-корветларнинг сувга туширилиши маросимида иштирок этди.

Унинг айтишича, Туркия мамлакат мудофаа саноатининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларга йўл қўймайди. "Бунга йўл қўйиб бўлмайди! Туркия мудофаа саноати ривожланишини секинлаштирмоқчи бўлишга уринадиганлар ҳукумат ва шахсан мен билан иш кўради", деб айтган Эрдўған ва ҳукумат ўз иши усталари бўлган ва мамлакат ҳамда халқ равнақи учун ишлайдиган тадбиркор ва компанияларни фаол қўллаб-қувватлашига ваъда берди.   

"Туркия ҳукумати исталган соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий компанияларга афзаллик беришини қайд қилиб ўтмоқчиман. Агар мамлакатнинг бирор эҳтиёжини қондириш учун қандайдир маҳсулотни экспорт қилсак ҳам, бизнинг режалар асосида Туркия захиралари ётади", деб айтди Эрдўған ва Анқара бу стратегия вақт ва захиралар йўқотишни кўзда тутса ҳам унга амал қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.  

Эрдўғаннинг таъкидлашича, агар турк ҳукумати охирги 15 йил ичида шундай сиёсат юргазмаганда, унда Туркияга қурол-аслаҳа етказиб беришга тақиқловлар сабабли у аксилтеррорчилик операцияларни, жумладан хорижда, ўтказиш учун етарлича имкониятларга эга бўлолмасди. 

Эрдўған Анқара Туркия ва унга дўстона давлатлар манфаатларига жавоб берувчи йирик режаларни амалга оширишга тайёрлигини айтди.

Эрдўған 2016 йилда мудофаа мақсадида маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши 5 млрд долларни ташкил қилганига эътибор қаратди. Шу билан бирга мамлакат 1,6 млрд долларлик мудофаа маҳсулотларини экспорт қилган.

"Ҳарбий кемасозлик, айниқса, сув ости кемаларини яратиш – бу биз ҳақли равишда фахрланишимиз мумкин бўлган соҳадир. Туркия ўзи ҳарбий кема лойиҳалаб, уни қура оладиган 10 давлат ичига киради", деб таъкидлаб ўтди Туркия президенти.   

Top