10:23 / 03.07.2017
4716

Ўзбекистон ва Нидерландия савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Нидерландиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Регина Вероника Мария Жонс-Бос (қароргоҳи Москва шаҳрида) Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида музокаралар ўтказди. 

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати берган хабарига кўра, томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган. 

Учрашувда икки давлат қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича улкан салоҳиятга эгалиги таъкидланди. 

Шунингдек, мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш механизми, йиллик бизнес-форумларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган. 

Top