14:47 / 03.07.2017
18609

Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилувчилар орасида эркаклар кўплиги аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунё мамлакатларидаги ўлим ҳолатларига доир маълумотлар билан бўлишди

Унга кўра, Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳар 100 минг кишига 9,2 киши тўғри келмоқда.  Шунингдек жадвалда ҳар 100 минг эркакнинг 13,6 нафари, ҳар 100 минг аёлнинг эса 5,2 нафари ўз жонига қасд қилаётгани қайд этилган.

2010 йилда ҳар 100 минг кишидан 7,0 нафари ўз жонига қасд қилган. Жадвалда шу йили (ҳар 100 мингдан) 10,4 нафар эркак, 3,8 аёл ўз жонига қасд қилгани таъкидланган. 

2005 йилги кўрсаткичлар ҳам 2010 йил кўрсаткичларига яқин: умумий ҳисобда ҳар 100 минг кишидан 7,0 нафари ўз жонига суиқасд қилган. Ҳар 100 минг эркакнинг 11,3 нафари, аёлларнинг эса 3,0 нафари ҳаёт билан видолашган.  

2000 йилда эса ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳар 100 минг кишига 9,1 кишини ташкил қилган. Бу йили эркакларнинг 14,0 нафари, аёлларнинг 4,4 нафари ўз жонига қасд қилган.

Top