16:45 / 04.07.2017
7935

Хитой жанубида 33 киши сув тошқини қурбони бўлди

Фото: AFP

Хитой жанубидаги қатор провинцияларда рўй берган сув тошқини 33 кишини ҳаётдан олиб кетди, яна 15 нафари эса бедарак йўқолган дея эълон қилинди. "Жэньминь жибао" нашри шу ҳақида хабар берди

Ўтган дам олиш кунлари Хитойнинг жанубий провинцияларида кучли ёмғирлар бошланган, бу эса 9,5 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига таъсир кўрсатган. 

Ҳукумат Аньхой, Цзянси, Хубэй, Хунань, Сычуань, Гуйчжоу провинциялари ва Гуанси-Чжуан автоном вилоятида ҳамда марказий бошқарувга қарашли Чунцин шаҳрида юз минглаб кишиларни эвакуация қилди. Тўғридан тўғри иқтисодий талофат 18 миллиард юан (2,65 миллиард доллар)га баҳоланмоқда.

Табиий офат таъсири остида 19 минг уй вайрон бўлди, 189 мингга яқин бинога зиён етди. Қишлоқ хўжалигининг 668,2 миллион гектардан зиёд ишлов берилган ери жабрланди. 

Метеорологлар маълумотларига кўра, қатор провинциялардаги ёмғирлар шу ҳафтанинг якшанбасига қадар давом этади. 

Top