23:30 / 04.07.2017
8318

Қатар ҳукумати араб мамлакатлари талаблари ижросини иложсиз деб ҳисоблайди

Фото: Flickr.com

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдур-Раҳмон Ат-Таний араб давлатларининг муносабатларни қайта тиклаш учун Доҳага қўйган талаблари рўйхатини нореал деб атади. Амирлик ТИВ раҳбари Al-Jazeera телеканалида шундай баёнот билан чиқди. 

"Талаблар рўйхати нореал ва уларни амалга оширишнинг иложи йўқ, улар (талаблар) мамлакат суверенитетини бузади", - деди у ва шундай бўлса-да, Қатар мулоқотга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек у Кувайт ёрдамида муаммоларни ҳал қилишга умид қилаётганини таъкидлади. Қатар вазири Доҳанинг ультиматумга расмий жавобига тўхталар экан, "Кувайтга етказилган жавоб олдиндан тайёрлангани ва у суверенитет ҳамда халқаро ҳуқуқни сақлаб қолиш тамойиллари"га мувофиқ келишини қайд этди.

Top