19:55 / 05.07.2017
18072

Битта имзо — 50 млн евро. Мессининг янги шартномаси шартлари маълум бўлди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар билан тузган шартномаси учун мукофот пули сифатида 50 миллион евро олади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мазкур бонус, Мессининг шартномаси давом этадиган тўрт йиллик муддат давомида тўлаб борилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» расмий сайти Месси билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини маълум қилганди. Музокараларни Лионелнинг отаси Хорхе Месси ва «Барселона» раҳбарлари олиб боришганди.

Месси расман шартномага таътилдан қайтгач, қўл қўйиши керак. Футболчи келгуси ҳафтада жамоа қароргоҳига қайтиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, шартномани бекор қилиш учун тўлов бадали 300 миллион евро этиб белгиланган.

Top