21:01 / 06.07.2017
8708

Назарбоев: Қозоғистон суперқудратли давлат бўлишга даъвогар эмас

Фото: ФОТО: АКОРДА

Қозоғистон суперқудратли давлат бўлишга даъвогар эмас. Давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев шундай баёнот билан чиқди. Nur.kz шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

"Биз 18 миллион аҳолига эга кичик мамлакатмиз. Дарвоқе, 1994 йилда биз 14 миллионга камайганмиз. Шундай бўлса-да, улкан ҳудудга эгамиз - дунёда 9-ўрин.

Шу боис қандайдир катта амбициялар билан суперқудратли давлат бўлиш ниятимиз йўқ, лекин биз қўшни мамлакатларнинг барчасига бирдек яхши муносабатдамиз", - деди Назарбоев "Россия-24" телеканалида тақдим этилган интервьюда. 

Шу ўринда давлат раҳбари Қозоғистонда 100 дан ортиқ элат вакиллари истиқомат қилишини таъкидлаб ўтди. 

"Уларнинг барига бирдек яшаш шароити, қонунлар яратилган. Шу боис керак пайтда бизга мурожаат қилишади", - деди у. 

Top