23:02 / 06.07.2017
36387

Пойтахтда тағин “бензин васвасаси” бошландими? (фото)

Ижтимоий тармоқларда яна бир бор бензин тақчиллиги юзага кўтарилган постлар эълон қилинди. Уларга пойтахтда жойлашган автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида юзага келган тирбандлик акс этган фотосуратлар илова қилинган.

Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳлар турлича. Уларнинг айримлари “ҳали йил якунланмади, нега бундай навбат”, дея мурожаат қилишган бўлса, бошқалар эса “ҳеч қандай тирбандликка дуч келмаганликларини, машиналарига бемалол ёқилғи қўйиб олишганини” айтиб ўтишган. Бир фойдаланувчи томонидан қолдирилган изоҳда шундай дейилади: “Пойтахтда бензин бор, вилоятларда эса 3-4 кунда чиқариляпти. Мутасаддиларга раҳмат”. Айримлар эса 15 июлдан ёқилғи нархи ошишини башорат қилишган.

Маълумотларга кўра, пойтахтдаги барча АЁҚШларда ҳам бу ҳол кузатилмаган. Маълум этилган тирбандликлар айнан қайси шохобчаларда кузатилгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Top