19:25 / 07.07.2017
16153

Ҳамбургда Путин ва Трамп ўртасида музокара бошланди

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида «Катта йигирматалик» саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари  Доналд Трамп ўртасидаги учрашув бошланди.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбари музокаралари кенгайтирилган таркибда ўтмоқда.

Россия президенти америкалик ҳамкасбига илк учрашувдан мамнунлигини билдирган. «Умид қиламанки, сиз ҳам айтганингиздек, бизнинг бу учрашувимиз яхши натижалар келтиради», — дея Путиннинг сўзларини келтирган ТАСС.

Музокараларда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳамда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, шунингдек, таржимонлар иштирок этишмоқда.

Учрашувда томонлар Украина, Сурия, Яқин Шарқ ҳамда Узоқ Шарқдаги бошқа масалаларни, терроризмга қарши курашиш мавзусини муҳокама этишади.

Мавзу
Ҳамбургда G20 саммити

7-8 июль кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида G20 саммити бўлиб ўтади. Ҳар йили ўтказиладиган саммитда «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади

Барчаси
Top