16:48 / 07.07.2017
12255

Латвия чемпиони таркибида ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлди

2017 йилги мавсумни Эроннинг «Машинасози» жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз фаолиятини Латвияда давом эттиради. 30 ёшли футболчи Юрмала шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган «Спартак» клуби билан шартнома имзолади.

2007 йилда ташкил этилган «Спартак» клуби ўтган мавсумда ўз тарихида биринчи марта Латвия чемпиони бўлди ва Европа Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Юрмалаликлар ЕЧЛдаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди.

Маълумот учун, Азиз Ибрагимов фаолияти давомида «Трактор» (2004–2005), «Шўртан» (2005), «Машъал» (2006), «Слован» Братислава (Словакия, 2007–2008), «Боҳемианс 1905» (Чехия, 2008–2011), «Цингдао Жонун» (Хитой, 2011–2012), «Баник Мост» (Чехия, 2013), «Чешске Будейовице» (Чехия, 2013), «Боҳемианс Прага» (Чехия, 2013–2014), «Андижон» (2014), «Динамо» Самарқанд (2015), «Бухоро» (2015–2016) ва «Машинасози» (Эрон, 2017) клубларида тўп сурган.

Шунингдек, тажрибали футболчи 2007–2011 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп суриб, 17 учрашувда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган. 

Top