10:43 / 07.07.2017
37206

Маошингиз оширилмаслигига 6 сабаб

Сизни қадрингизга етмаганлари учун маошингизни оширишмаяпти, деб ҳисоблашдан осони йўқ. Аслида эса бунга сизнинг хатти-ҳаракатларингиз сабаб бўлиши ҳам мумкин. InsiderPro кўпроқ пул топиш учун қайси одатлардан халос бўлиш кераклигига доир маълумотлар билан бўлишди.

 

1. Кеч қоласиз

Агар ишга вақтида келмасангиз, нима учун раҳбарият маошингизни оширишга шошилиши керак?

 

2. Тартибли эмассиз

Ўзингизга қараб юрмасангиз ва иш жойингиз бетартиб бўлса,  раҳбар, ҳойнаҳой, сизни лаёқатсиз ёки масъулиятсиз деб ҳисобласа керак.

 

3. Ғийбат қиласиз

Профессионализм ва ғийбат  бир-бирига зиддир. Шунингдек қўполлик ҳам маошингиз ошишига имкон бермайди.

 

4. Жамоани четлаб ўтасиз

Сизнинг вазифаларингиз ҳамкасбларингиз қилаётган ишларга боғлиқ бўлмаса ҳам, улар билан мулоқот учун умумий мавзу топишга, билимларингизни бўлишишга, корпоративларда суҳбатлашишга ҳаракат қилинг. Раҳбарият учун яхши ўйинчи - бу жамоавий ўйинчи.

 

5. Сиз ривожланмайсиз

Кўпроқ пул топишни истасангиз, иш берувчининг кўз олдида ўз қадр-қимматингизни оширинг. Янги кўникмани ўзлаштиринг ёки қўшимча малакага эга бўлинг, кейин эса раҳбариятга янгиланган резюмени тақдим этинг.

 

6. Сиз сўрамайсиз

Сизнинг пулларингиз ҳақида биринчи навбатда сиз ўзингиз ўйлашингиз керак. Раҳбарнинг ким қанча маошга лойиқлиги устида бош қотиришдан-да зарурроқ ишлари бор. Нима учун маошингизни кўтаришмаётгани ҳақида ўйлаб ўтиришдан кўра бу борада раҳбариятга мурожаат қилиб, асосли раддия олган яхшироқ.

Top