21:10 / 07.07.2017
20999

Президент Чортоқдаги зиёратгоҳни обод қилишга кўрсатма берди

Фото: ЎзА

Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. 

ЎзА берган хабарга кўра, президент вилоятларга сафарлари чоғида ҳар бир ҳудуднинг тарихини ўрганишга, маънавий меросини тиклашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, уларни обод қилиш бўйича кўрсатмалар бермоқда. 

Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи – Намангандаги ана шундай масканлардан бири ҳисобланади. Қадамжо мақбара, масжид, рамзий дарвоза ва музейдан иборат. 

Давлат раҳбари бу қадамжони қадимий усулда таъмирлаш, кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, ёш авлодни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш бўйича тавсиялар берган.

Top