19:30 / 09.07.2017
5899

«Арсенал» Лемар бўйича «Монако»га яна бир таклиф жўнатди

«Арсенал» «Монако» яримҳимоячиси Тома Лемарни сотиб олиш учун учинчи таклифни тайёрламоқда. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатди.

Инглиз клуби 21 ёшли француз футболчиси учун «Монако»га 51 миллион евро ва яна қўшимча бонус сифатида 5,5  миллион евро таклиф қилган.

«Монако» шу кунга қадар «Арсенал»нинг Лемар бўйича иккита таклифига, жумладан сўнгги 45 миллион евролик таклифига рад жавобини берганди.

Top