14:50 / 09.07.2017
26625

Президент ташрифидан кейин Наманган вилояти ҳокими ўринбосари ишдан кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифининг биринчи куни якунида, 8 июль куни вилоят фаоллари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказди.

«Кун.uz» мухбири берган маълумотга кўра, йиғилишда Наманган вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Тўлқин Дадабаев вазифасидан озод этилган.

Йиғилиш давомида вилоятдаги Мингбулоқ ва Янгиқўрғон туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳам ўз лавозимидан бўшатилган.

Бундан олдинроқ мазкур йиғилишда Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаев ишдан олингани, шаҳарнинг қолган масъул раҳбарлари — прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиғининг фаолиятига баҳо бериш тегишли республика идоралари мутасаддиларига ҳавола этилгани тўғрисида хабар қилинганди.

Top