18:26 / 10.07.2017
10814

“Чорсу” бозорида ўғирлик қилган аёл қўлга олинди

2017 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 16:30ларда муқаддам судланган Зарифа Мусаева ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконида бўла туриб, фуқаро Маҳфуза Наримановага (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган аёллар кийимини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top