18:40 / 10.07.2017
7874

Тошкент вилояти ҳокими ёшларнинг муаммо ва ютуқлари билан қизиқди

Жорий йилнинг 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатаги IV қурултойида Президент ташаббуси билан «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» ташкил этилди. Янги ташкил этилган иттифоқ ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини чинакамига ҳимоя қила оладиган, дарду аламини тинглаб, муаммоларининг ечими топишига кўмак бера оладиган, ватаннинг ҳар бир ёши интиладиган ва ишонч билдира оладиган ташкилот бўлади.

“Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши минглаб ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очди, томирда миллий ғурур, ватан ишқи жўш урган ҳар бир ўзбек фарзандининг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди.

Иқтидорли ёшлар билан бирга уюшмаган: ишламайдиган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган салбий таъсирларга тушиб қолган баъзи ёшлар билан кўпроқ ишлаш кераклиги алоҳида таъкидланди. Тошкент вилояти ҳокими ШукруллоХабибуллаевич Бабаев иштирокидаги тадбир очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди. Тадбирда иқтидорли ёшлар, ёш олимлар ва абутурентлар иштирок этди. Жараёнда ёшларнинг муаммо ва ютуқлари ўрганилди. Мана шундай тадбирлар келгусида мунтазам равишда ўтказилиши белгиланди.

Top