17:15 / 11.07.2017
8296

АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди

АҚШ Аляскада THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди. У Ҳавайининг шимолий қисмидан учирилган ўрта масофадаги баллистик ракетани тутган.

Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

«Бу синовлар THAAD тизими салоҳияти ва уларнинг баллистик ракеталар кўринишидаги таҳдидни тутиш ҳамда йўқ қилиш бўйича имкониятларини кўрсатиб берди», - дея хабар берган ракеталарга қарши мудофаа бўйича агентлик раҳбари Сэм Гривс каналга.

Унинг фикрича, ушбу ракеталарга қарши мудофаа тизимлари АҚШни «ҳақиқий ва ортиб бораётган таҳдиддан» ҳимоя қилади.

Top