15:30 / 11.07.2017
19656

Порошенко «Кремль мағлубияти» ҳақида гапирди

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатнинг ЕИ билан иттифоқ тўғрисидаги битим маъқулланишини «Кремлнинг мағлубияти» деб атади. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Европа иттифоқи кенгаши ЕИ ва Украина иттифоқини якуний тарзда тасдиқлади.

«Иттифоқ евромайдоннинг энг муҳим талаби ва умидларидан бири эди. Биз қўшма саъй-ҳаракатлар орқали унга эришганимиздан хурсандмиз», - дея ёзди Украина президенти. Унинг қўшимча қилишича, Кремль «навбатдаги маротаба мағлубиятга учради».

Порошенко сўзларига кўра, «Украина Европа халқлари оиласида албатта бўлади – ҳам ЕИда, ҳам НАТОда».

Top