21:44 / 12.07.2017
9531

Андижондаги тез тиббий ёрдам бўлимларига DAMAS автомашиналари берилди

Олтинкўл туманида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдраҳмонов тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда бирламчи тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича масалалар кўрилиб, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
  
Тадбир давомида вилоятнинг шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган тез тиббий ёрдам бўлимларига 46 та  ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси берилди. Андижонда йил бошидан бери тез тиббий ёрдам кўрсатувчи муассаса ва оилавий поликлиникаларга жами 136 та жиҳозланган Damas автомашинаси тақдим этилган.

Жойларда иш олиб борувчи мазкур тиббиёт муассасаларга автомашиналарни берилиши аҳолига кўрсатиладиган тез тиббий ёрдам  сифатини оширилишига хизмат қилади. 

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top