18:04 / 12.07.2017
8199

Тошкентда фуқарони деярли 15 минг долларга чув тушириб кетган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани Тақачи кўчаси 60-уйнинг олдида Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино 1-даҳасида яшовчи, ишламайдиган, 1992 йилда туғилган Р.А таниши, Боғистон 8-тор кўчасида яшовчи, ишламайдиган, 1993 йилда туғилган Б.Қ га Россия Федерациясидан тахта маҳсулотларини олиб келишни ваъда қилган. У алдаш йўли билан фуқаронинг ишончига кириб, 14.875 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Жабрдийда фуқаро пулларини қайтариб ололмаётганлигини маълум қилиб туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Фирибгарни ушлаш юзасидан тузилган тезкор тергов гуруҳи ходимлари томонидан Р.А тезда қўлга олинди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. 

Top