15:23 / 12.07.2017
7821

Украиналикларнинг Россия фуқаролигини олиши енгиллаштирилди

Фото: Fotolia

Россия давлат думаси украиналиклар учун мамлакат фуқаролиги ва яшаш учун рухсатномани олиш жараёнини соддалаштирувчи тузатишларни қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Хабарга кўра, эндиликда Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган украиналиклар Украина фуқаролигидан воз кечиш тўғрисида ариза ёзишларининг ўзи етарли бўлади. 

Шу билан бирга, Украина ваколатли идораларидан тегишли маълумотнома талаб қилинмайди.

 

Top