09:24 / 13.07.2017
3952

Бразилия собиқ президентига 19 йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланди

Фото: AFP

Бразилия собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силвага суд қарори билан 19 йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Аввалроқ Лула да Силва коррупция учун 9,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилингани хабар қилинганди.

Куритиба шаҳри федерал полициясининг хабар беришича, Силва ва унинг рафиқаси Petrobras давлат нефть компанияси билан алоқадор бўлган ноқонуний схема натижасида OAS қурилиш компаниясидан тахминан 748 минг АҚШ доллари олишган.

Top