08:51 / 13.07.2017
13242

«МЮ» ярим ҳимоячиси Испанияга йўл олди

Фото: Twitter/@manchesterunited

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Аднан Янузай ўз фаолиятини Испанияда давом эттиради. «МЮ» ўз расмий сайтида Янузай «Реал Сосьедад»га ўтаётгани ҳақида хабар эълон қилди.

«Жамоани тарк этаётган ва ўз фаолиятини „Реал Сосьедад“да давом эттирадиган Аднан Янузайга муваффақият тилаймиз», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Янузай сан-себастьянликлар билан беш йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга қадар 22 ёшли ярим ҳимоячи ижара ҳуқуқи асосида Дордмунднинг «Боруссия» клуби ва «Сандерленд» жамоасида тўп сурган.

Янузай «МЮ»га «Андерлехт»дан 2011 йилда, 16 ёшида ўтганди.

Top