11:46 / 14.07.2017
39950

Фото: Тошкент кўчаларида «Ямал» вездеходи

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Тошкент кўчаларида вездеходни (ҳар қандай йўлда ёки йўлсиз жойларда ҳам юра оладиган машина) пайқашди. 

Суратдаги транспорт воситаси УАЗ Патриот автомобиллари негизида яратилган «Ямал» вездеходи экани айтилмоқда. Машина энг чекка шимолий ҳудудлардаги ишларга мўлжаллаб лойиҳалаштирилган.

«Ўзбекистонда бундай вездеходга талаб бўлган корхона ёки ташкилотлар борми? Бизда бундай ботқоқликлар йўқ-ку», - дея ҳайрон қолган фойдаланувчилардан бири. Унинг сўзларига кўра, у Ангрендан бўлиб, очиқ тарзда кўмир қазиб олинувчи конда ишлаган. «Ҳатто ўша ерда ҳам уларга талаб йўқ. Оддий Hunter ва 4×4 уазиклар барча ишни уддалаб кетади», - дея ёзган у.

Яна бир фойдаланувчининг ёзишича, «яқинда кимдир бу машинани тўйи сабаб ижарага олиши аниқ».

Суратлар манбаси: Facebook/Водители Ташкента 

Top