12:55 / 14.07.2017
14867

Ҳиллари Клинтон билан боғлиқ вазиятни мустақил текширган республикачи ўз жонига қасд қилди

АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ёзишмаларини мустақил суриштирувдан ўтказган республикачи Питер Смит ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Chicago Tribune.

Хабарга кўра, унинг жасади Миннесота штатида жойлашган Rochester меҳмонхонасидаги хоналардан бирида 14 май куни топилган. Полиция ҳужжатларида айтилишича, Смит видолашув мактубини ҳам қолдирган бўлиб, унда соғлиғи ёмонлашгани ва ҳаётининг 5 миллион долларлик суғурта полиси муддати тугаб бораётганини ёзган.

Таъкидланишича, ўз жонига суиқасд қилиш The Wall Street Journal’даги интервьюдан 10 кун ўтиб рўй берди. Унда хакерлар Смитга Клинтоннинг ёзишмаларини топширишгани ҳамда улар ёлғон эмаслиги айтилганди. Ўшанда Смит ушбу ёзишмаларга эга бешта хакерлик гуруҳини аниқлаганини маълум қилди. Ўлимидан бир кун аввал эса Смит ўз блогида АҚШ махсус хизматларининг 2016 йилги президентлик сайловларига аралашув иши бўйича хулосаларини танқид остига олди.

 

Top