22:02 / 14.07.2017
8027

Тошкент вилояти Паркент туманида "Набирамга бир китоб" акцияси ўтказилди

Паркент туманининг Тошкент вилоятида амалга оширилаётган  кенг қамровли  ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшишни истаган, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маърифий  тадбирларда фаол иштирок этишни ният қилган нуроний отахон ва онахонлари (бугунги кунда туманда 10 мингдан зиёд ёшлик бўйича нафақахўрлар  бор) “Набирамга  бир китоб” акцияси ташаббуси билан чиқишди.  Улар 13 июль куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Қўшчинор” маданият ва аҳоли дам олиш масканида бўлиб ўтган (2017 йил 13 июль соат 10 00 даги) тадбирда  фаол иштирок этишди.

Тадбирда нуронийлар китоб ярамаркасига ташриф буюрган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳамда радикал оқимларлар таъсирига тушган оилаларнинг фарзандларига уларни қизиктирган мавзуларга доир китобларни совға қилишди.

Туман нуронийлари йил давомида камида 2 нафардан  болаларни (набираларини) китобга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда ҳудуддаги китоб дўконлари ва кутубхонларга ёшларни жалб қилишга ёрдам беришни  ўзларига  вазифа  қилиб олдилар.

Тадбир вилоятнинг бошқа туман, шаҳарларида режа асосида ўтказилиши давом этмоқда.

Top