09:50 / 16.07.2017
5761

АҚШ Олий суди ҳавайиликлардан иммиграцион фармон бўйича сўровга жавоб беришни талаб қилмоқда

Фото: AFP

АҚШ Олий суди Ҳавайи штати ҳукуматидан 18 июлга қадар президент Доналд Трамп маъмуриятининг иммиграцион фармони бўйича сўровига жавоб қайтаришни талаб этди. Бу ҳақда штат ҳуқуқшуносига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Икки кун олдин Федерал округ судьяси Деррик Уотсон Трампнинг иммиграцион фармони доирасига тушган олти мусулмон давлати фуқароларига АҚШга кириш имкониятини берадиган қариндошлик алоқалари кўламини кенгайтиришга қарор қилганди.

Суд қарорига кўра, АҚШда истиқомат қилувчи шахсларнинг бувилари, бувалари, амакиваччалари ва бошқа яқин қариндошлари мамлакатга кириш имкониятиги эга бўлиши керак.

Трампнинг янги миграцион қарори 29 июль куни кучга кирганди.

Top