00:43 / 16.07.2017
12520

«Бавария» Хамес билан илк ўйинида Телеком Кубогини қўлга киритди

Германиянинг «Бавария» жамоаси Телеком Кубоги ўртоқлик мусобақаси финалида «Вердер»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб бош совринни қўлга киритди. Учрашув Мёнхенгладбахдаги «Боруссия-Парк» стадионида бўлиб ўтди. 

Томас Мюллер ва Хуан Бернат голларга муаллифлик қилди. 37-дақиқада Мюллер пенальтини ура олмади. Мюнхен жамоаси таркибида майдонга илк маротаба колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес тушди. У шу йил ёзда «Реал»дан ижара асосда ушбу жамоага ўтган эди. 

Турнирнинг учинчи ўрни учун ўйинда Мёнхенгладбах «Боруссия»си «Хоффенхайм»га пенальтилар сериясида 5-6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу мусобақа ўйинлари бир таймдан ўтказилади. Асосий вақтда дуранг қайд этилса, пенальтилар серияси белгиланади. 

Top