08:55 / 17.07.2017
8183

Экспертлар ҳайратда: Хитой ЯИМ жорий йилнинг 2-чорагида қарийб 7 фоизга ўсди

Фото: РИА "Новости"

Хитой ЯИМ 2017 йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича 6,9 фоизга ўсди. Бу расмий тахминлар ва экспертлар башоратидан яхшироқ. 

"Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, Хитой ЯИМ 2017 йилнинг иккинчи чорагида 6,9 фоизга ўсди", - дейилади Хитой давлат статистика бюроси ҳисоботида.

Тегишли равишда, Хитой ЯИМ жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 6,9 фоизга ўсди.

Кўрсаткич расмий тахмин ва экспертлар башоратидан яхшироқ бўлди. Таҳлилчилар ЯИМнинг ўсиши иккинчи чоракда 6,8 фоиз бўлишини башорат қилишганди. Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари эса 2017 йилда ЯИМ ўсиши 6,7 фоиз бўлишини тахмин қилишган.

Мамлакат ҳукумати жорий йилда ЯИМ ўсишини 6,5 фоиз ва ундан юқори даражада белгилаган.

2016 йилда Хитой ЯИМ ўсиши бироз пасайиб, 6,7 фоизни ташкил этди. Бу сўнгги 26 йил ичидаги энг ёмон кўрсаткичга айланди.

Top